2023 йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида 3 мингдан ортиқ оила хонадонга эга бўлади

None
ASTANA. Kazinform - Шимолий Қозоғистонда 2023 йилда 3 мингдан ортиқ оилага хонадон калитлари топширилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизмати брифингида Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Айдарбек Сапаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Фуқароларимиз учун қулай яшаш шароитларини яратиш ишнинг энг муҳим жағатларидан биридир. Бу уй-жой билан таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш, таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, иш билан таъминлашга кўмаклашишдир. Афсуски, ўтган йили вилоятда режалаштирилган уй-жойлар топширилмади. Биз камчиликларни инобатга олдик ва масалани ҳал қилиш учун мумкин бўлган чораларни кўрдик.Бюджет уйларининг қурилишини якунлаш ва муҳандислик тармоқларини олиб кириш учун қўшимча маблағ ажратилди», - деди А.Сапаров.

Унга кўра, айни пайтда вилоятда 36 та кўп қаватли турар-жой бинолари, жумладан, 16 та тижорат бинолари қуриляпти.

2023 йил учун уй-жойларни фойдаланишга топшириш режаси 300 минг квадрат метрни ташкил этади.

Қурилиш сифатига путур етказмаган ҳолда уй-жойларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши учун барча имкониятлар ишга солиняпти. Йил охиригача 3 мингдан ортиқ оилага хонадон калитлари топширилади. Шу жумладан, 702 та хонадон аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида тақсимланади. Шулардан 140 таси етим болаларга берилади. Шунингдек, ҳоким кўрсатилган ҳажмлар етарли эмаслигини таъкидлади. Шимолий Қозоғистон вилоятида 20 мингдан ортиқ киши уй-жой олиш учун навбатда турибди, уларнинг тўртдан уч қисми вилоят марказида. Шу боис уй-жой қурилиш ҳажми йилдан-йилга ошиб боради.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар