2023 йилда ҚР Ҳукумати томонидан қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси киритилади

ASTANA. Кazinform - 2023 йилда ветеринарнинг маоши 50 фоизга ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Сенатнинг умумий йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«2023 йил 1 мартга қадар Ҳукуматга Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепциясини киритамиз. У 10 та йўналишдан иборат. Ҳар бир йўналиш учун ўзига хос мезонлар мавжуд. Марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳаракатлари Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади», — деди Р. Склар.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш қадамларига эътибор қаратди.

«Қишлоқ хўжалиги ривожланмаса, қишлоқ ҳаёти ҳам яхшиланмайди. Сиз буни яхши биласиз. Бу борада қандай ишлар амалга оширилди? Президентимиз топшириғи доирасида ветеринария соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 21 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга, жумладан, 1 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартиришлар ишлаб чиқилди. Уларнинг мақсади марказ ва ҳудудлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ветеринарларнинг мақомини белгилаш, иш ҳақи ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдан иборат. Йил охиригача тегишли қонун лойиҳаларини Мажилисга киритамиз», — деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Унга кўра, жорий йилда ветеринарнинг маоши 50 фоизга ошди. 2023 йилда яна 35-50 фоизга ошади.

«Бундан ташқари, ветеринария шифокорларига соғлиғини тиклаши учун икки ойлик нафақа тўланади. Биз ветеринария соҳасини рақамли форматга ўтказяпмиз», — деди Р.Скляр.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар