2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётининг асосий янгилиги нимада – эксперт фикри

2023 йилда Қозоғистон иқтисодиётининг асосий янгилиги нимада – эксперт фикри
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Ўтган йили Қозоғистон иқтисодиёти энергия инқирози, мураккаб геосиёсий шароитлар ва таъминот занжиридаги узилишлар каби қатор муаммоларга дуч келди. Натижада йиллик инфляция 20 фоиздан ошди. 2023 йилда Миллий банк қатор чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур бўлди ва натижа ёмон эмас. Иқтисодчи эксперт Арман Байғанов Каzinform мухбири билан суҳбатда Қозоғистон иқтисодиётидаги жорий йилдаги асосий ўзгаришлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

-Қозоғистон иқтисодиётининг бу йилги асосий муваффақияти - бу инфляция даражасининг секинлашиши. Бугунги кунда инфляция даражаси 10,3 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йили йиллик инфляция даражаси 21,3 фоизга етди, – деди Арман Байғанов.

Унинг сўзларига кўра, рақамли валютани жорий этишни ҳам муваффақият деб ҳисоблаш мумкин.

-Ҳозирда рақамлаштириш фаол амалга оширилмоқда, бу пул муносабатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу йил Миллий банк рақамли валютани жорий қилди. Ўйлайманки, эртами-кечми қозоғистонликлар рақамли валютадан қулайроқ фойдаланишади. Бу коррупция ва яширин иқтисодиёт суръатларини камайтиради, - деди эксперт.

Умуман олганда, иқтисодиётдаги ютуқларни унинг ўсиш суръатлари билан баҳолаш мумкин.

-Иқтисодий ўсиш 1 декабрда 4,9 фоизни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 3 фоиздан кам эди. Шу билан бирга, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўртача ўсиши ўтган йилга нисбатан 11 фоизга юқори, - дея қўшимча қилди Арман Байғанов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 4,3 фоизга етишини башорат қилган эди.

Сўнгги хабарлар