2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Хитой пойтахти Пекинда 2022 йилги қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бошланди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Мусобақада 90дан ортиқ давлатдан спортчилар иштирок этади.

АҚШ, Россия ва Канада спортчилар сони бўйича бу йилги Олимпиадада етакчилик қилмоқда. Хусусан, турнирда АҚШдан 223 нафар, Россиядан 212 нафар, Канададан 211 нафар спортчи иштирок этади.

Шунингдек, Хитойдан 171 нафар спортчи баҳс олиб боради, шунингдек Швейцария – 168, Германия – 148, Япония – 122, Швеция – 116, Чехия – 114, Италия – 112, Австрия – 108, Финляндия – 96, Франция – 85, Норвегия – 52, Буюк Британия - 50, Украина - 45, Австралия - 44, Жанубий Корея – 38 спортчисини юборган.

Оқ Олимпиадада Қозоғистон шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилади. Мутахассисларнинг фикрича, қозоғистонлик спортчилар фристайл-могул, фристайл акробатика, шорт-трек бўйича совринли ўринларни эгаллашлари мумкин.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар