2022 йилда Қозоғистоннинг барча ҳудудларида туризм кўрсаткичлари ўсди

BURABAI. Kazinform - Ўтган йили 8 миллион қозоғистонлик мамлакат ичида саёҳат қилган ва ҳар тўртинчи сайёҳ миллий боғларга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Туризм саноати пандемиядан кейин тикланмоқда. Охирги 9 ойда Қозоғистонда маҳаллий сайёҳлар сони 6,5 миллион кишини ташкил этди. 2022 йил натижаси 8 миллион атрофида бўлишини кутамиз. Бу бизнинг 2025 йилги мақсадимиз эди. Мамлакатимизда сайёҳлар сони ортиб, шунга мос равишда турар жойлар сони ҳам ортиб бормоқда. Йил бошидан буён 11 минг ўрин ёки 5 минг меҳмонхона хонаси фойдаланишга топширилди», — деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида туризм кўрсаткичлари ошган. Ўтган йили Атирау вилоятида сайёҳлар сони 3 баробар ошди, бу вилоятда ишбилармонлик туризми тикланиб, ривожланиб бораётганини англатади.

«Мамлакатдаги ҳар тўртинчи сайёҳ миллий боғларга ташриф буюраётгани қувонарли. Маълумки, республикамизда 14 та миллий боғ рўйхатга олинган бўлиб, уларда ўрмонлар, музликлар, кўллар, қумлар каби сайёрамизнинг барча экотизимлари мавжуд. Ўтган йили миллий боғларга 2 миллион сайёҳ ташриф буюрди, бу мутлақ рекорддир», — деди Е.Еркинбаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар