2022 йилда АҚШ коинотга энг кўп космик кемани учирди

None
BAIQOŃYR. Кazinform – 2022 йилда космик парвозлар якулари эълон қилинди. Дунёнинг космик кучлари статистикасини SpаcеNews нашри тайёрлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

АҚШ етакчи бўлди. Америкаликлар 2022 йилда 87 марта учиришни амалга оширган, улардан 84 таси муваффақиятли бўлган.

Илон Маскнинг компанияларидан бири СpаcеХ 2022 йилда 61 марта учириш амалга оширди.

Хитой иккинчи ўринда. У ўтган йилги рекордни 2022 йилда янгилаган. ХХР 2021 йилда 55 та, 2022 йилда эса 64 та космик парвозни амалга оширди. 55 марта учириш Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CАSC) томонидан амалга оширилди. Улардан 53 тасида «Чанчжэн» ракетасидан фойдаланган. Ҳаммаси муваффақиятли бўлди.

Қолган парвозлар Espаcе, Chinа Rocket ва CАS Spаcе каби CASCнинг шўъба корхоналари, шунингдек, Galactic Energy, iSpаcе ва Landspаcе хусусий компаниялари томонидан амалга оширилди. Хитой ракеталарининг 64 та учирилишидан иккитаси ҳалокатга учради.

2022 йилда Россия коинотга учиш бўйича учинчи ўринни эгаллади. Ўтган йили Роскосмос 22 та муваффақиятли космик парвозни амалга оширди, улардан 7 таси Бойқўнғир космодроми томонидан амалга оширилди.

Юқоридаги статистик маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи 5 та учиришни амалга оширди, улардан бири муваффақиятсиз тугади.

2022 йилда дунёда жами 178 та ракета учирилган, шу жумладан 6 таси ҳалокатга учраган.

Муаллиф: Сара Қабиқизи


Сўнгги хабарлар