196 минг одам Қозоғистонда қурилиш соҳасида ишга жойлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қурилиш ва таъмирлаш ишлари соҳасида 196 минг киши иш билан таъминланди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Президентнинг топшириғига биноан амалга оширилган инқирозга қарши махсус дастур ишсизлик ўсишининг олдини олиш ва иш жойлари хавфсизлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатди. Бугунги кунда «Йўл харитаси« доирасида янги, капитал ва жорий инфратузилма объектларини қуриш бўйича 6,6 минг лойиҳа амалга оширилмоқда. 196 минг киши иш билан таъминланди. Бандликка кўмаклашиш марказларида 110 мингга яқин ишсизлар иш билан таъминланди. Уларнинг 43 мингдан ортиғи ёшлардир», - деди Асқар Мамин парламент депутатининг саволига жавобан.

Унга кўра, «Йўл харитаси» ни амалга ошириш жараёнида 600 дан ортиқ янги ижтимоий, коммунал ва транспорт инфратузилмаси объектлари фойдаланишга топширилади. Бу, ўз навбатида, 15 мингга яқин янги доимий иш ўринларини яратишга имкон беради.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар