187 нафар коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғир – ҚР ССВ

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 27 423 киши коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда. 187 нафар беморнинг аҳволи оғир, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
None
None

12 январ ҳолатига кўра, 27 423 киши коронавирус инфекциясидан (–25 609+ ва 1 814 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, улардан 3 409 бемор шифохоналарда, 24 014 бемор амбулатория шароитда даволанмоқда.

КВИ + ва КВИ- билан касалланган беморлар орасида:

• оғир аҳволда - 187 бемор,

• ўта оғир ҳолатда - 59 бемор,

• нафас олиш аппаратига уланган - 41 бемор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сутка давомида Қозоғистонда коронавирус инфекцияси 4810 кишида ПЗР таҳлиллари билан тасдиқланди.
Сўнгги хабарлар