09:51, 27 Февраль 2023 | GMT +5
1723 нафар қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда
ASTANA. Kazinform – 27 феврал маълумотларига кўра, Қозоғистонда 1723 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

27 феврал ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1 723 нафар (-1 563+ ва 160 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 107 нафари шифохоналарда, 1 616 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
-4 киши оғир аҳволда,
-3 киши ўта оғир аҳволда.
Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 33 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.