08:35, 17 Август 2025 | GMT +5
17 август куни Қозоғистонда шамол тезлиги кучайиб, жала ва дўл ёғади
ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, 17 август куни бутун Қозоғистон ҳудудига шимоли-ғарбий циклон ва унга алоқадор атмосфера фронтлари таъсир қилади.

Мамлакат бўйлаб момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шимолий ва марказий ҳудудларда жала, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда туман тушади.
Ёнғин хавфи юқори бўлган ҳудудлар:
- Алмати, Жетису вилоятлари;
- Атирау вилоятининг ғарби;
- Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарби;
- Қизилўрда вилоятининг маркази;
- Жамбил вилоятининг жануби ва маркази;
- Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби;
- Манғистау вилоятининг жануби-ғарби;
- Абай вилоятининг шимоли-ғарби;
- Улитау вилоятининг шарқи ва маркази.
Фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар:
- Туркистон, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари;
- Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби;
- Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқи;
- Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби ва шарқи;
- Атирау вилоятининг жануби ва шарқи;
- Қостанай, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау, Абай вилоятларининг жануби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 август куни Қозоғистон бўйлаб шамол тезлиги кучайиши ва туман тушиши ҳақида хабар берган эдик.