16 июнь куни Қозоғистонда момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Республиканинг аксарият ҳудудларида циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари ўз таъсирини кўрсатмоқда – момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин, мамлакат шарқида кучли ёмғир ёғиши, шимолда ва марказда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, фақат Қозоғистоннинг жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади. Республика бўйлаб кучли шамол эсади.
Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида кундузи 40-44 даражагача иссиқ бўлиши кутиляпти. Жамбил вилоятида, Улитау вилоятида, Қарағанди ғарбида, жанубида, Манғистау вилоятларининг шимоли-шарқида 35-39 даражагача иссиқ бўлади.
Ақтўбе вилоятида кундузи ҳаво 35 даражагача иссиқ, вилоят жануби, жануби-шарқида 41 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Қостанай вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати 35-36 даражагача, вилоят жанубида 40 даражагача кўтарилиши мумкин.