15 май куни Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform – Мажилис раиси Парламент палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги Фармойишни имзолади.

Парламент палаталари
Фото: Парламент

Мажилис раиси Ерлан Қошанов Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги Фармойишни имзолади.

— Қозоғистон Республикаси Конституцияси 58-моддаси 4-бандининг 2) кичик бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2026 йил 15 май куни соат 10:00 да Астана шаҳрида чақирилсин, — дейилади Фармойиш матнида.