15 мартдан “Туркистон-Самарқанд” авиақатнови очилади

TÚRKİSTAN. Кazinform – Шаҳарлараро авиачипта нархи 25 697 тенгедан бошланади.

самолёт
Фото: martebe.kz

«Qazaq Air» авиакомпанияси 15 мартдан “Туркистон-Самарқанд” йўналишида ҳаво қатновини йўлга қўяди.

Парвозлар замонавий, қулай «De-Havilland Dash 8-Q400» авиалайнерларида ҳафтасига икки марта, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Туркистондан маҳаллий вақт билан 20:20да, Самарқанддан эса 21:20да жўнайди.

“Янги ҳаво қатнови - Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий, бизнес ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бу Туркистон шаҳрига келаётган сайёҳлар сонининг кўпайишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Бир томонлама авиачипта нархи 25 697 тенгедан бошланади. Ҳозирда чипталар сотилмоқда”, — дейилади Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялари хизмати хабарида.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар