14 ёшли қозоғистонлик теннисчи Дубайдаги мусобақада ғолиб бўлди

АSTANА. Kazinform — Дубай шаҳрида ўсмирлар ўртасида теннис бўйича Ten-Pro Global Junior Tour турнири якунланди.

Пономарев
Фото: ҚТФ

Қозоғистон теннис федерациясининг матбуот хизмати хабар беришича, мазкур мусобақада АҚШ, Япония, Франция ва бошқа давлатлардан 42 ёш спортчи иштирок этди.

Финалда 14 ёшли қозоғистонлик, Алмати теннис мактаби тарбияланувчиси Матвей Пономарев Миср вакили Мухаммад Басарни 6:0, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шундай қилиб, М.Пономарев мусобақа чемпиони бўлди.

Матвейнинг асосий мақсади — жаҳон ITF Juniors рейтингида ТОП-100 га кириш. Шу йўлда маҳоратни ошириб, мусобақаларда иштирок этиш ва рейтинг очколарини тўплашни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик теннисчиларнинг Австралия очиқ чемпионатидаги рақиблари аниқланди.

Сўнгги хабарлар