13 мингдан ортиқ этник қозоқлар ватандош мақомини олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил якунларига кўра 13 минг киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. 1991 йилдан буён жами 1 млн 70,3 минг этник қозоқ келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.
None
None

Ўтган йили Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (53,1%) Хитойдан, 31,3% - Ўзбекистондан, 8,7% - Туркманистондан, 3,7% - Мўғулистондан ва 3,3% - бошқа мамлакатлардан келган.

Улар асосан Алмати (51,3%), Манғистау (13,3%) ва Туркистон (5,6%) вилоятларига, шунингдек Нур-Султан (4,1%) ва Чимкент шаҳарларига (3,9%) жойлашдилар.

2020 йил натижаларига кўра, меҳнатга лаёқатли ватандошлар сони 57,1%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 31,9% ва нафақахўрлар 11% ни ташкил этади.


Сўнгги хабарлар