13 ёшли қозоғистонлик теннисчи Париждаги турнир финалчисига айланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Франция пойтахти Париж шаҳрида 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Tennis Europe серияси бўйича биринчи тоифадаги турнир якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, нуфузли турнирда дунёнинг 30 давлатидан 160 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этишди.

Қозоғистондан мусобақанинг биринчи ракеткаси Занғар Нурланули билан Даниэл Тазабеков, Дамир Жалғасбай, Сатима Тореген ва Ариана Гогулина куч синашди.

Занғар Нурланули финал баҳсида германиялик Нильс Макдональдга ютқазди – 6:7 (4:7), 4:6.

Занғар финал йўлида дастлабки икки ўйинда франциялик теннисчилар – Ариана Калитера ва Кипрен Шивалирни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Кейин италиялик Рафаэль Чиуэрнеллидан кучлироқ бўлиб чиқди.

Чорак финалда мисрлик Эяд Мохаммед Шерифдан устун келди – 7:6 (7:3), 6:2.

Ярим финалда эса мусобақанинг 4-ракеткаси франциялик Тимео Труфелли мағлуб бўлди – 6:1, 6:2.



Сўнгги хабарлар