1 ойда 1,8 мингдан зиёд Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 1 861 нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 849 нафарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга келган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • сайёҳлик – 1 321 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 429 нафар;
  • хизмат юзасидан – 101 нафар;
  • ўқиш – 9 нафар;
  • даволаниш – 1 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида 1 126 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга сафар қилган.