12:36, 21 Сентябрь 2023 | GMT +5
Алмати шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида “тўққизқумалак” бўйича жаҳон чемпионати бошланди
21-24 сентябрда Алмати шаҳридаги ADD стол тенниси марказида мактаб ўқувчилари (U-15, U-17) ўртасида “тўққизқумалак” бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мусобақада 16 давлатдан: Ўзбекистон, Туркия, Руминия, Венгрия, Испания, Қирғизистон, Польша, Мўғулистон, Туркманистон, Латвия, Чехия ва бошқа давлатлардан ўйинчилар иштирок этади.
Мусобақа блиц ва рапид йўналишларида ўтказилади. Умумий соврин жамғармаси 8 миллион тенгени ташкил этади. “Тўққизқумалак” қозоқ миллий ўйини, мантиқий фикрлаш санъати бўлиб, ёш авлодни тарбиялаш, онгини мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутади. Бу ўйин 2020 йилда йилда ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган.