Қозоғистон терма жамоаси кураш бўйича илк Олимпия лицензиясини қўлга киритди

Спорт
Фото: Ермек Маржиқбаевнинг Telegram саҳифаси

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев Қозоғистон терма жамоаси кураш бўйича жаҳон чемпионатида илк медаль ва Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Эркин кураш устаси Азамат Даулетбеков 86 килограмм вазн тоифасида Сербияда ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

“Баҳрайн вакилига қарши кечган “юпанч финал”ида нафақат маҳорати, балки характерини ҳам намойиш этган спортчимиз сўнгги сонияларда ғалаба қозонди. Азамат ва Қозоғистон терма жамоаси мураббийлар штабини ушбу натижа билан табриклайман ва Париж Олимпиадасида мамлакатимизни муносиб тарзда намоён этишни тилайман”, — деди вазир.

Шунингдек, у яна бир қозоғистонлик курашчи Ризабек Айтмухан 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалга ишончли тарзда йўлланма олганини таъкидлади. Бугун у жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилади.

Сўнгги хабарлар
telegram