Қозоғистоннинг янги Бюджет кодекси Парламентга киритилади

Ҳукумат
Фото: Kazinform

Миллий жамғарма маблағлари фақат муҳим инфратузилмавий, стратегик ва давлат лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади, дея Бош вазир Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

“Миллий жамғармага келсак, Давлат раҳбари топшириғига кўра, ундан тушаётган маблағлар фақат ўта муҳим инфратузилма, стратегик ва давлат лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Янги Бюджет кодекси давлат иқтисодий сиёсатининг асосий қуролига айланиши керак. Бу Давлат раҳбари томонидан белгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади. Умуман олганда, кодекс бугунги кун талабларига жавоб беради. Шунингдек, бу иқтисодий ва масъулиятли бюджет сиёсатини амалга ошириш имконини беради”, — деди Алихан Смаилов.

Янги Бюджет кодекси лойиҳаси муҳокамасидан сўнг Ҳукумат аъзолари ҳужжатни Парламентга киритади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram