ЖСТ: Хитой йирик экспортёр, АҚШ эса йирик импортёр

Фото: Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Жаҳон савдо ташкилоти эълон қилган истиқбол ва статистика бўйича ҳисоботда Хитой 2024 йил дунёдаги етакчи экспорт мамлакати, АҚШ эса энг йирик импортчи мақомини қўлга киритган, деб ёзади ЎзА.

Ўтган йил жаҳон маҳсулоти экспорти 2 фоиз ўсиб, Европа Иттифоқи ҳиссасини ҳам қўшганда 24,43 триллион долларни ташкил этди. ХХР ушбу миқдорнинг 3,58 триллион доллари билан ер юзидаги энг йирик экспортчига айланди.

Америка давлатининг 3,36 триллион доллар кўрсаткичи эса жаҳон бўйлаб энг кўп маҳсулот ва хизмат харидини ифодалайди. Ҳар икки кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни эгаллаган ЕИ ҳиссасига мос равишда 2,8 ва 2,6 триллион доллар тўғри келган.