ЖССТ раҳбари ҳалок бўлган қозоғистонликларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
12:46, 29 Октябрь 2023
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Қарағанди вилоятидаги конда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform.
Бу ҳақда у Х тармоғидаги (Twitter) саҳифасида ёзган.
“Бугун Қозоғистон халқи учун жуда қайғули кун. “Ўз яқинларини йўқотган оилаларга самимий ҳамдардлик билдираман”, – деб ёзди ЖССТ раҳбари.