ЖССТ ушбу маълумотни 15 август, шанба куни кечқурун эълон қилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирусли инфекциянинг кўпгина ҳолатлари статистикага киритилмаган. Чунки тест ўтказилмайдиган давлатлар ҳам мавжуд.
ЖССТ маълумотларига кўра, 24 соат ичида 294 минг киши коронавирусни юқтирган. Бу 31 июлда қайд этилган рекорддан 2000 тага кўп. Америка Қўшма Штатлари, Бразилия ва Ҳиндистон юқтириш даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида бормоқда.
Дунё бўйича касаллик бошланганидан бери 21 миллиондан ортиқ одам коронавирус юқтирган. Ушбу эпидемия 755 мингдан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди.