Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, «омикрон» штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.
«Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз. Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин», - дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове.