Ҳужжатда катталарга қараганда болалар ва ўспиринлар COVID-19ни осонроқ енгиб ўтиши таъкидланган.
«Шунинг учун, агар улар оғир COVID-19 хавфи юқори гуруҳга кирмаса, улар кекса ёшдаги одамлар, сурункали касалликларга чалинганлар ва соғлиқни сақлаш ходимларига нисбатан тезроқ эмланиши керак», - дейилади ЖССТ баёнотида.
Бундан олдин ташкилот болаларни эмлаш бўйича «маълумот етарли эмас» дея ахборот тарқатган эди.