«ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар 7 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва эпидемия натижасида 400 минг киши вафот этган. «Европада вазият яхшиланаётган бўлса-да, глобал миқёсда вазият ёмонлашмоқда«, - деди Гебрейесус.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 9 кун ичида КВИ ташхиси қўйилган одамлар сони кунига 100 мингдан ошди. Якшанба куни эса бу рақам 136 мингга етди.
»Кеча ташхис қўйилган барча ҳолатларнинг этмиш беш фоизи 10 та мамлакатда, шундан аксарияти АҚШ ва Жанубий Осиёда«, - деди у.
Бундан ташқари, маърузачи Африка мамлакатларида вазият яхши эмаслигини айтди. Шунингдек, у эпидемия Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ўсиб бораётганини таъкидлади.
Муаллиф: Тимур Дуйсекеев