ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова бу ҳақда аҳолига ҳисобот бериш мажлисида маълум қилди.
«Муқаддас туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш ва тарихий-маданий жойларга сайёҳлик қизиқишини ошириш мақсадида июнь ойининг охирига қадар Қарағанди вилоятининг Улытау туманида «Жошы хан» тарихий-маданий мажмуаси очилади», - деди Ақтоти Раимқулова.
Вазирнинг сўзларига кўра, июль ойида Шарқий Қозоғистон вилоятида «Абай йўлида» деб номланган ахборот турини ўтказиш режалаштирилган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай