Жорж Сорос ўз бизнес империясини бошқаришни ўғлига топширди

Фото: Фото: ALEX SOROS/TWITTER
WASHINGTON. Kazinform - Америкалик миллиардер ва филантроп Жорж Сорос ўзининг 25 миллиард долларлик бизнес империясини бошқаришни 37 ёшли ўғли Алексга топширди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Якшанба куни Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида 92 ёшли молиячи ўғли бунга лойиқ эканини айтди.

Алекс Сорос - Жорж Сороснинг беш фарзандидан биридир, у Нью-Йоркда ўсган ва Берклидаги Калифорния университетида тарих фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Ўтган йил декабрь ойида у Сороснинг асосий лойиҳаси - «Очиқ жамият» жамғармасини бошқарган, шунингдек, Америка сиёсий партияларининг молиялаштириш лойиҳаларини мувофиқлаштирган.

Эндиликда Алекс Сорос бошчилигидаги «Очиқ жамият» фонди матбуот эркинлигини қўллаб-қувватлаш, адлия тизимини ислоҳ қилиш, қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва либерал сиёсатчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Ушбу мақсадда дунёнинг 120 та давлатида ҳар йили бир ярим миллиард долларга яқин маблағ сарфланади.