Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўриб чиқилаётган даврда Ўзбекистонга даволаниш учун келганларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролари (53 045 киши) бўлган.
Шунингдек, даволаниш учун Қирғизистон фуқаролари ҳам анчагина бўлган (13 038 киши).
Ва сўнгги ўн ой ичида Ўзбекистонда 6979 қозоғистонлик даволанди. Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги клиникалар хизматига мурожаат қилишган.
Бундан ташқари, Россия (1709 киши), Афғонистон (533 киши), Туркманистон (215 киши) ва Туркиядан (43 киши) келган беморлар ҳам бўлган.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон Қозоғистондан 2,4 миллиард долларлик товарлар импорт қилган.