Жорий йилнинг 7 ойида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олган
«2022 йилда 22 114 киши, жумладан 17 663 ватандош Қозоғистон Республикаси фуқаролигини қабул қилди. Маълумотларга кўра, ўтган йили Қозоғистон фуқаролигини олганларнинг аксариятини Ўзбекистон – 14 353 нафар (шундан 13 166 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикаси – 1 731 нафар (шундан 1 725 нафари этник қозоқлар), Россия – 1 436 нафар (шундан 484 нафари этник қозоқлар), Туркманистон 1 186 фуқароси (жумладан 1176 нафари этник қозоқлар) ва 910 Қирғизистон фуқаролари (шу жумладан 220 нафари этник қозоқлар) ташкил этади», – дейилади вазирлик хабарида.
Маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 ойи давомида Қозоғистон фуқаролигини 14 561 киши қабул қилган, шу жумладан 11 142 нафари ватандош.
«Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон – 8 500 (шу жумладан 7 301 нафари этник қозоқлар), Россия – 2 133 (шу жумладан 845 нафари этник қозоқлар), Туркманистон – 1 203 (шу жумладан 1 185 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикаси – 1 064 (шу жумладан 1062 нафари этник қозоқлар) Қирғизистон – 718 (шундан 535 нафари этник қозоқлар) фуқаролари», – дейилади вазирлик хабарида.
Муаллиф: Марлан Жиембай