«Бундан ташқари, 2020 йилда бошланган 259 лойиҳани амалга ошириш давом этмоқда, улар доирасида 81 мингга яқин киши иш билан таъминланди», - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда «Йўл харитаси» бўйича 239 мингдан зиёд иш ўрни яратилди, шундан 6,6 мингтаси доимий ишдир. Шу билан бирга, иш билан банд бўлганларнинг 50,3 фоизи бандлик марказлари орқали иш топди, 6,5 минг инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди.