Жорий йилда Қозоғистонда 300 мингга яқин киши спорт билан шуғуллана бошлади

Фото: Фото: Наталья Зинченко/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимиз спортини қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун шароит яратишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Президентимиз ташаббуслари асосида мамлакатимизда оммавий ва болалар спорти жадал ривожланмоқда.

Ўтган йил якунларига кўра, 8,5 миллионга яқин киши жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Бу умумий аҳолининг - 41,4 фоизини ташкил этади. Жумладан:

• 6 021 117 киши (72%) - эркаклар;

• 2 385 096 киши (28%) - аёллар;

• 3 миллионга яқин киши қишлоқ жойларда спорт билан мунтазам шуғулланади.

“Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 300 мингдан ортиқ кишига кўпайди. Вазирликнинг асосий мақсади – 2029 йилга бориб спорт билан шуғулланувчилар улушини 50 фоизга етказиш. Болалар спорти асосий устувор йўналишлардан биридир. Жорий йилда давлат спорт буюртмасини бажариш учун маҳаллий бюджетдан 50 миллиард тенге маблағ ажратилиб, 7 мингдан ортиқ спорт секциялари очилди. Бунинг натижасида 240 мингдан ортиқ бола бепул спорт тўгаракларида қатнашиш имкониятига эга бўлди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, республика бўйлаб 912 та ёшлар тўгараклари фаолият кўрсатиб, уларда 298 минг нафардан ортиқ болалар ва ўсмирлар спорт билан шуғулланиши мумкин.

Ушбу дастурларга талаб жуда юқори. Бинобарин, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифаси спортни ривожлантиришни максимал даражада молиялаштиришдан иборат.

Қозоғистонда оммавий спортни ривожлантириш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёш авлодни тарбиялашнинг асосий механизми ҳисобланади.