«Ҳаво транспортининг ички бозори тўлиқ тартибга солинган. Яъни, исталган Қозоғистон авиакомпанияси мавжуд талабга кўра исталган ички йўналишларда чексиз парвозларни амалга ошириши мумкин. Ҳозирда ички ҳаво транспорти Қозоғистоннинг 5 та ташувчиси томонидан амалга ошириляпти. Ҳафтасига 56 та ички ҳаво йўналишлари бўйича 706 та рейс амалга ошириляпти», - деди вазир.
Унинг таъкидлашича, ҳаво йўлларига йўналтирилган субсидиялар парвозлар мавжудлигини яхшилаш ва ички туризмни ривожлантириш учун қўлланилади.
«Жорий йилда 7 та ҳудудда 23 та ҳаво йўналишини субсидиялаш учун республика бюджетидан 7,2 млрд. тенге ажратилди. Энди ички сайёҳлик йўналишларига устувор аҳамият берилади», - деди Марат Қарабаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай