Жорий йилда Ақтау портидан Қозоғистон нефти экспорти 53 фоизга ошди

Фото: Фото: “ҚазМунайГаз”

Жорий йил январь-сентябрь ойларида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми 2 млн 484,8 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 864 минг тоннага ёки 53 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform.

“Жумладан, Ақтау портидан Боку портига нефть ташиш ҳажми 870 минг тоннага ошиб, 990,2 минг тоннани ташкил этди. Махачқала порти йўналиши бўйича Ақтау портидан 1 млн 494,6 минг тонна Қозоғистон нефти жўнатилди, бу 2022 йилнинг 9-ойига нисбатан 5,9 минг тоннага кам”, - деб ёзади “ҚазМунайГаз” матбуот хизмати.

Ўтган йили Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий йўлаги бўйлаб нефть ташиш ҳажмини ошириш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга кўра, “ҚазМунайГаз” МК АЖ ва Озарбайжон Республикасининг давлат нефть компанияси SOCAR Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури йўналиши бўйича Тенгиз нефть конидан йилига 1,5 млн тонна нефть ташиш бўйича шартнома имзоланган.

"ҚазТрансОйл" АЖ - Қозоғистон Республикаси магистраль нефть қувурининг миллий оператори ҳисобланади. "ҚазМунайГаз" МК АЖ гуруҳи таркибига киради. Узунлиги 5,4 минг км бўлган кўп тармоқли магистрал нефть қувурлари тармоғига эга.