Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида жамғарма ижроия органи – бошқарув кенгаши томонидан 31 та йиғилиш ўтказилиб, унда жами 3466 нафар жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилган. 2022 йилда бўлгани каби, кўпчилик мурожаат этувчилар жамғарманинг соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида мавжуд дастур ва лойиҳалари доирасида ёрдам сўраган.
Олти ойда жамғармага 23,4 миллиард тенге, жумладан, жисмоний шахс В. В. Анисимовдан 22,3 миллиард тенге, 1,05 миллиард тенге «Сатти Жулдиз» АЖдан, 12,2 миллион тенге жисмоний шахслардан келган. Жамғарма томонидан 24,6 миллиард тенге миқдорида хайрия ёрдами кўрсатилган.