Жей Лонинг Астанадаги концерти қандай ўтди

Фото: Фото: @1917__team

ASTANA. Kazinform – Америкалик поп юлдуз Женнифер Лопес “Астана Арена” стадионида концерт берди.

Жаҳон юлдузи Қозоғистон пойтахти аҳолиси ва меҳмонларини қарийб икки соат давомида ўз санъати билан мафтун этди.

Томошабинларнинг кўзларидан энергия ва унутилмас таассуротлар сезилди. Йиғилган омма концерт тугагунига қадар қўшиқчининг овозига ҳамроҳ бўлиб қўшиқ айтди ва рақсга тушди.

Фото: @1917__team

Концерт давомида эътибор қозонган муҳим жиҳатлардан бири – Женнифер Лопес томошабинларга мунтазам миннатдорлик билдириб, уларни яхши кўришини қайта-қайта таъкидлади.

Яна бир айтиш керакки, стадион тўла бўлди.

Фото: @1917__team

Шунингдек, жаҳон юлдузи томоша давомида бир неча марта саҳна образини ўзгартирди.

Кеча якунланишида юлдуз мухлислар олдига бориб эсдалик суратлар тушди ва илиқ тилакларини изҳор этди.

Фото: @1917__team

Астана шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, Женнифер Лопеснинг шоуидан сўнг томошабинлар экологик ташаббус кўрсатди. Концерт тугагач, одамлар трибуналарни тарк этмай, стадиондаги чиқиндиларни йиғишга киришиб, маданият ва масъулият даражасини намоён қилди.

Фото: @1917__team
Фото: @1917__team
Фото: @1917__team
Фото: @1917__team