Жетисайда тарвуз пишди

Фото: Фото: Жетисай тумани ҳокимлиги

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятидаги жетисайлик фермерлар ўзларининг илк маҳсулотларини Россияга экспорт қилмоқдалар. Туманда 4 минг гектар майдонга тарвуз эккан фермерлар бу йил мўл ҳосил олишни мўлжалламоқда.

Атамекен қишлоғидаги “Павел” фермер хўжалиги 20 йилдан буён 9 гектар ер майдонига боғ экинлари экади.

Фото: Жетисай тумани ҳокимлиги

Бу йил деҳқонлар апрель ойи бошида алоҳида парвариш талаб қиладиган “Виктория” навли тарвузни экишди. Зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши натижасида пишган тарвуздан мўл ҳосил олиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, оқар сувни тежаш мақсадида жорий этилган томчилатиб суғориш усули ҳам маҳсулот етиштиришга хизмат қилмоқда.

Фото: Жетисай тумани ҳокимлиги

“Ҳозир биз биринчи маҳсулотни Россияга жўнатмоқдамиз. Кейинчалик талабга кўра бошқа вилоятларга жўнатамиз. Харажатга талаб ўтган йилга нисбатан юқори бўлса-да, шунга яраша нархи ҳам юқори. Ҳозир килограммини 150-170 тенгедан сотяпмиз. Томчилатиб суғориш усулини қўллаганимиз сабабли оқар сув ва минерал ўғитлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмадик. Ҳосилдорлик ҳам яхши», – дейди фермер хўжалиги раиси Асан Мубинов.

Фото: Жетисай тумани ҳокимлиги

Жорий йилда жетисайлик деҳқонлар 79,3 минг гектар суғориладиган ернинг 40,8 минг гектари ерга пахта чигити, 20,1 минг гектар ерга боғ, 7,2 минг гектар ерга маккажўхори, 3 минг 300 гектар ерга сабзавот, 6,3 минг гектар ерга беда экишди.

Фото: Жетисай тумани ҳокимлиги

«Туманда экилган 20,1 минг гектар боғ экинларининг 4 минг гектарига тарвуз экилмоқда. Жорий йилда 600 минг тоннадан ортиқ боғ маҳсулоти йиғиш мўлжалланмоқда. Ўтган йили боғ экинларидан ҳам юқори ҳосил олиб, вилоятда энг яхшилар қаторидан жой олдик», – дейди туман қишлоқ хўжалиги ва ер муносабатлари бўлими бошлиғи Нуртас Турсинбеков.

Фото: Жетисай тумани ҳокимлиги