Жей Ло Қозоғистонга келади

Фото: Фото: instagram.com/onthejlo

ASTANA. Kazinform - Юлдуз Up All night турнеси бошланганини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Бу ҳақда хонанданинг Instagramдаги расмий манбаси маълум қилди.

Америкалик актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопес(Жей Ло) тур доирасида 1 август куни Астанадаги Astana Arenaда концерт беради.

Фото: instagram.com/onthejl

Тур 1 июлдан бошланади ва 3 августгача давом этади ва дунёнинг 17 та шаҳри, жумладан: Анталия ва Истанбул, Мадрид ва Барселона, ​​Будапешт, Варшава, Бухарест, Абу-Даби ва бошқа шаҳарларни қамраб олади.

- Барча халқаро JLoversларимга айтаманки, мен бу ёзда бир нечта танланган жойларда чиқиш қиламан. Мен саҳнага қайтишни ва барчангизни кўришни кута олмайман. Бу ажойиб ёз бўлади, — деди Женнифер Лопес бўлажак тур ҳақида.