Жанубий Кореяда 85 мингдан ортиқ хорижликлар уй-жойга эга
17:40, 19 Декабрь 2023
Жанубий Кореяда 85 мингдан ортиқ хорижлик фуқаролар уй-жойга эга, Хитой фуқаролари эса кўчмас мулк эгаларининг ярмидан кўпини ташкил қилади, дея хабар беради Kazinform агентлиги The Korea Heraldга таяниб.
Корея Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, июнь ойи охирида Жанубий Кореяда жами 85 358 нафар чет эл фуқароси уй-жойга эга бўлган, бу олти ой аввалгига нисбатан 4,6 фоизга кўпдир.
Чет элликларнинг деярли 93,5 фоизи битта уйга, 5,2 фоизи эса иккита уйга эгалик қилган.
Хорижий фуқаролар 87 223 та уйга эгалик қилган, бу мамлакатдаги барча уйларнинг 0,46 фоизини ташкил қилади.
Уй-жойга эгалик қилаётганларнинг 54,3 фоизи - хитойликлар, 23,5 фоизи - америкаликлар, 6,8 ва 3,8 фоизи мос равишда канадаликлар ва тайванликлар.