Жанубий Корея ўзбекистонликларга ишчи визаларини содда тартибда беришни синаб кўради

Фото: Фото: Ўзбекистон ТИВ

TASHKENT. Kazinform - Корея Республикаси тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига Ульсан шаҳри мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон ТИВ ахборот хизматига таяниб.

Қайд этилишича, 17 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Ульсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Улар, жумладан, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

«Ульсан шаҳри ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади. Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланмоқда. Корея мэри, агар натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу механизмни жорий этиши мумкинлигини тушунтирди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Корея томони Ульсан корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини оилалари билан биргаликда, агар улар ноқонуний ҳолга келиб қолмаган бўлса, ташкилий равишда ишга жойлаштириш имконияти ҳақидаги Ўзбекистон сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.