Жанубий Африкада кучли қор ёғиб, йўллар ёпилди
16:51, 23 Сентябрь 2024
ASTANA. Kazinform – 21 сентябрь куни Жанубий Африкада кутилмаганда қор ёғди, бир қанча магистралларда транспорт ҳаракати тўхтади. Бу ҳақда France 24 телеканали хабар берди.
Йоханнесбург ва шарқий соҳилдаги Дурбан шаҳрини боғловчи N3 автомагистрали ёпилди. Айрим ҳудудларда икки метргача қор ёғди. Ҳайдовчилар тунни машиналарида ўтказишларига тўғри келди.
Қутқарув ишларига фавқулодда хизматлар билан бирга армия ҳам сафарбар этилган.
КваЗулу-Натал провинцияси ҳукумати оғир аҳволда қолган ҳайдовчиларнинг айримларига кўрпа-тўшак ва озиқ-овқат етказиб берган.
Йўл ҳаракати бошқаруви корпорацияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими юк машиналари 20 сентябрдан бери йўл четида тўхтаб қолганини айтди.