«Қозоқ услуби» ўз рақибларининг бирлашиш жангларини ўтказишни истамаслигидан ҳайратда қолди.
«Мен тушунмаяпман, нега боксчилар барча унвонларни бирлаштиришни хоҳламайдилар. Менда унвон бор. Бирлашайлик, чемпионлар!», - Бу ҳақда Жанибек Алимханули Тwitterда ёзди.
Яқинда Ж.Алимханули ўрта вазн тоифасида тўлиқ WBО жаҳон чемпиони унвонига кўтарилди - бунгача у «вақтинчалик» чемпион мақомига эга эди. Бу қарор WBО томонидан собиқ чемпион Деметриус Андраде ундан воз кечиб, суперўрта вазн тоифасига ўтганидан кейин қабул қилинган.
Фото: sports.kz