Жаҳон чемпионати: Маҳмуд Сабирхан жангсиз чемпион бўлди
15:42, 06 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Маҳмуд Сабирхан (55 кг) жангсиз чемпион бўлди.
Жаҳон чемпиони Маҳмуд Сабирхан ҳал қилувчи баҳсда япониялик боксчи Руи Ямагучига қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ рақибининг жароҳати туфайли ғалаба Маҳмудга насиб этди.