В гуруҳининг 1-турида Қозоғистонга имкониятни бой берган (1:2) Норвегия бу сафар Чехияга қарши ўйинда ўз маҳоратини намойиш этди. Чехия хоккейчилари ўйинни назоратга олишга ҳаракат қилишди. Бироқ рақиби унга имконият қолдирмади. Натижада биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда чехиялик Якуб Флек 22-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада норвегиялик Стиан Сольберг гол билан жавоб қайтарди.
Ўйиннинг 33-дақиқасида Давид Пастрняк томонидан киритилган гол Чехияга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Чехия рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек, А гуруҳидаги яна бир учрашувда Финляндия Францияни қўшимча вақтда 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув давомида Финляндия терма жамоаси сафида Теуво Терявенен 37, Ээли Толванен 58, 59, Юусо Пярссинен 61, Франция жамоасидан Кевин Бозон 28, Тим Бозон 50, Жорданн Перре 57-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Энди 12 май куни А гуруҳида Австрия ва Словакия, Финляндия ва Швеция, В гуруҳида эса АҚШ ва Швейцария, Чехия ва Дания терма жамоалари куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон чемпионатида хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоасининг ўйин жадвали эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.