Жаҳон ўйинларида медаллар сони бўйича Қозоғистон ўн тўртинчи ўринга кўтарилди
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик каратэ-до устаси Софья Берульцева Жаҳон ўйинларининг 68 килограмм вазн тоифасидаги финал баҳсида испаниялик Мария Торрес Гарсияни мағлубиятга учратиб, чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.
Ушбу медалдан кейин терма жамоа умумжамоа ҳисобида ўн тўртинчи ўринга кўтарилди. Колумбия, Украина ва Япония жамоалари биринчи қаторда жойлашган.
Терма жамоа таркибида 16 нафар қозоғистонлик спортнинг кикбоксинг, ўқ отиш, муай-тай, джиу-джитсу, спорт акробатикаси, брейкинг, каратэ-до каби саккиз тури бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Унда 110 давлатдан 3500 дан ортиқ спортчи 34 спорт тури бўйича 223 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.
1981 йилдан бери Жаҳон ўйинлари мунтазам равишда ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. 2001 йилдан буён Халқаро олимпия қўмитаси кўмагида ташкил этилиб келинмоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет