Зеленский Украина Истанбулдаги музокараларда иштирок этишини тасдиқлади

Фото: Фото: shutterstock

ASTANA. Kazinform – Делегацияга мудофаа вазири Умеров бошчилик қилади, деб хабар берди BBC.

Владимир Зеленский Украина 2 июнь, душанба куни Истанбулдаги Россия ва Украина музокараларига ўз делегациясини юборишини тасдиқлади.

Делегацияга Украина мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилади. У, шунингдек, май ойи бошида бўлиб ўтган музокараларнинг биринчи раундида Украина музокаралар гуруҳини бошқарган.

Зеленский Украина делегациясининг музокаралардаги вазифаларини қуйидагича таърифлади:

“Биринчиси, тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш. Иккинчиси - маҳбусларни озод қилиш. Учинчиси - ўғирланган болаларни қайтариш. Барқарор ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш - юқори даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш. Асосий муаммоларни фақат етакчилар ҳал қила олади”, — деди Зеленский.