Зеленский Европанинг қатор раҳбарлари ва мансабдор шахсларини мукофотлади
ASTANA. Kazinform – Украинанинг Мустақиллик кунига бағишлаб Владимир Зеленский қатор европалик раҳбарлар ва мансабдор шахсларни мукофотлади.
Украина Президенти фармонига мувофиқ, I даражали Ярослав Донишманд ордени билан қуйидагилар мукофотланди:
- Европа Иттифоқининг мудофаа ва космос масалалари бўйича комиссари Андрюс Кубилюс,
- Португалия Президенти Марселу Ребелу де Соуза,
- Чехия Президенти Петр Павел,
- Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович,
- Молдова Бош вазири Дорин Речан,
- Финляндия Президенти Александр Стубб,
- Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре,
- Нидерландия Бош вазири Дик Схоф.
Зеленский уларнинг:
- давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга,
- Украинанинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга,
- хайрия фаолиятига,
- Украинани халқаро даражада танитишга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Бундан ташқари, Зеленский Европа Кенгаши Бош котиби Ален Берсени «Хизматлари учун» I даражали ордени билан мукофотлади.
Шу орденга, шунингдек, АҚШ Президентининг махсус вакили Кит Келлог ҳам сазовор бўлди. У Киевга келиб, Украинанинг Мустақиллик кунига бағишланган София майдонидаги тантанали тадбирларда иштирок этди.
Шунингдек, Украинага Канада Бош вазири Марк Карни ташриф буюриб, Канада Украинани қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард канадалик доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилди.