Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда ЖСТга аъзолик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Барча тақдим этилган ҳужжатлар бўйича британиялик мутахассисларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Шу билан бирга, техник ёрдам лойиҳаси доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро муносабатларни фаоллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.