Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат президентлари Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этдилар. Элчихона биноси Нур-Султан шаҳридаги Тауелсиздик шоҳ кўчасида, Ҳазрат Султон масжиди яқинида жойлашган.
Тасма кесиш маросимидан сўнг Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди. Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев элчихонанинг янги биносини кўздан кечирди.
Учрашув якунида Қозоғистон Президенти Фахрий меҳмонлар дафтарига имзо чекди.