Ўзбекистонлик жиноятчи Чимкентда ишлаган

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Чимкент шаҳар ИИБ Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс аниқланиб, қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИВ расмий сайтига таяниб.

30 ёшли деструктив диний оқим тарафдори аввалроқ қўшни давлат полицияси томонидан қидирувга берилган эди.

«Мигрант» ва «Қидирув» тезкор тадбирлари давомида қўлга олинган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани ва маҳаллий аҳоли уйларидан бирида ишлаб юрганлиги маълум бўлди. Ҳозирда полиция унинг ҳужжатларини тиклаш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чораларини кўрмоқда», — дейилади хабарда.